Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 49 миллион долларлик янги инвестицион лойиҳа амалга оширилди

    Инвестициялар 30 октябр 2020 3982

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида «Дунё» АА мухбири Зафар Юлдашкулов Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалга оширилаётган янги инвестицион лойиҳалар билан танишди.

    Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасида етакчи ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади.

    Бошқарма 1980 йил ташкил этилган бўлиб, 40 йилдан ортиқ вақт давомида газ қазиб чиқариш, газ, газ конденсати, табиий газ ва газ конденсатини тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келмоқда.

    Мустақиллик йилларида Шўртан НГҚЧБда табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлашга доир юқори технологик қурилмаларни жорий қилиш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилди.

    Ушбу ишлар доирасида пайшанба куни “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш” инвестициявий лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишга туширилди.

    - Қиймати 49 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш мақсадида барча кучлар сафарбар қилинди ва ҳатто карантин пайтида ҳам қурилиш ишлари тўхтатилмади, - дейди Шўртан НГҚЧБ директори Шокир Жабборов. - Мазкур лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

    Модернизация ишлари доирасида Швейцария, Россия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган ускуна ва материал-техник ресурслар амалиётга жорий қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates