«Шўртан»да табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди

    «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шўртан» газконденсат конидаги 340-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланиб, қудуқнинг 2904-2999 метр оралиғига фильтр туширилган.

    Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 55 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилган.

    Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги «Шўртан» газконденсат кони 1980 йилда ишга туширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates