«Шоштепа» археология ёдгорлигида консервация ишлари бошланади

    Шоштепа милоддан аввалги IX-XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели туманининг Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган ва айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.

    Ижтимоий тармоқларда Шоштепа археологик ёдгорлигининг ҳозирги ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкентликлар унинг атрофидаги қурилиш ишлари сабаб ёдгорликка зиён етаётганидан ва у келажак авлодлар учун сақланмаслигидан хавотирларини баён этганлар.

    Маданий мерос агентлиги томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани Чоштепа кўчасида жойлашган ёдгорлик 2019 йил 28 июнда маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олингани маълум қилинди.

    Шоштепа археология ёдгорлигида жорий ҳафтада «ECO HOUSE GROUP» МЧЖ томонидан консервация ишлари бошланиши белгиланди.

    Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates