Шовқин инсон саломатлиги учун яширин таҳдид экани айтилди

    Кучли товушлар туфайли уйқу бузилиши стресс, асаб тизими билан боғлиқ муаммолар ва иммунитетнинг заифлашишига олиб келиши мумкин, бу сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари 85 дБ (десибел) дан юқори саккиз соатлик шовқин фони юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг патологияларини қўзғатиши, шунингдек, мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани бузиши мумкинлигини аниқлади.

    Натижалар The Lancet илмий журналида чоп этилди. Шовқиннинг кучайиши ҳавонинг ифлосланиши каби атроф-муҳитга ҳалокатли таъсир кўрсатиш шаклларидан бири сифатида тан олинган.

    Нашрнинг қайд этишича, тадқиқотчилар шовқинни ҳаво орқали тарқаладиган ва инсон эшитишлари доипазонидаги тебранишлар деб таърифлайди. Қабул қилинадиган даражадан ошиб кетадиган, айниқса узоқ вақт давомида таъсир қиладиган баланд товушлар соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
    Улар тиннитус - мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани бузилишига олиб келиши мумкин. Оғир ҳолатларда эшитишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Европада катта ёшлиларнинг ҳар еттитасидан бири тиннитусдан азият чекади.

    Эшитиш билан боғлиқ муаммолардан ташқари, шовқиннинг баландлиги юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларига таъсир қилади. Кучли товушлар туфайли уйқу бузилиши стресс, асаб тизими билан боғлиқ муаммолар ва иммунитетнинг заифлашишига олиб келиши мумкин, бу сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.

    Олимлар соғликка салбий таъсирларни камайтириш учун шаҳарлардаги шовқин даражасини пасайтириш ва уйқу шароитларини яхшилашга кўпроқ эътибор беришга чақирмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates