Шойгу расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    Долзарб 28 апрел 2021 1412

    28 апрелда Россия Қуролли кучлари раҳбари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан музокара олиб боради.

    Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу сешанба куни Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди. У бу ерда 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан музокара олиб боради. Музокаралар Бухорода бўлиб ўтади.

    «Икки мамлакат қуролли кучлари раҳбарлари халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммоларини, шунингдек икки томонлама долзарб ҳарбий ва ҳарбий-техник масалаларни муҳокама қилади», — дейилади Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарида.

    Шойгу Ўзбекистонга Тожикистондан келди. У ерда сешанба куни Коллектив хафсизлик шартномаси ташкилоти(КХШТ)га аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этган ва Тожикистон Республикаси мудофаа вазири Шерали Мирзо билан икки томонлама музокара олиб борган, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates