Шу кунларда Париждан яна кетма-кет қувончли хабарлар келаётгани айтилди

    Паралимпиячи ўғил-қизларимиз ҳам халқимиз учун Мустақиллик байрамига муносиб совғалар ҳадя этишмоқда.

    Президент бугунги кунда навқирон фарзандларимиз Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

    Бунинг тасдиғи яқинда Парижда бўлиб ўтган 33-ёзги Олимпия ўйинларида яна бир бор яққол намоён бўлди. Азму шижоатли ўғил-қизларимиз дунёдаги энг йирик спорт анжуманида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритдилар. Улар миллий спортимиз тарихида шонли саҳифа очдилар.

    Шу кунларда Париждан яна кетма-кет қувончли хабарлар келаётгани айтилди. Паралимпиячи ўғил-қизларимиз ҳам халқимиз учун Мустақиллик байрамига муносиб совғалар ҳадя этишмоқда.

    Маҳоратли спортчиларимиз Асила Мирзаёрова, Қудратулла Маъруфхўжаев, Элбек Султонов олтин медалларни, матонатли ўғил-қизларимиз Зиёдахон Исоқова, Кубаро Ҳакимова кумуш медалларни, Муслима Одилова, Толиббой Йўлдошев, Моҳигул Хамдамова эса бронза медалларини қўлга киритдилар.

    “Мана, бизнинг қандай қаҳрамонларимиз, қандай ўтюрак паҳлавонларимиз бор! Уларга таҳсин ва тасаннолар бўлсин!” – деди Президент.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates