Шуҳрат ОТАБОЕВ: Кўпгина мижозларнинг пул айланмаларида қисқаришлар юзага келган

    Молия 7 июл 2020 4906

    Давлатимиз раҳбари томонидан йиғилишда банкларнинг трансформация жараёнида амалга ошираётган ишларининг қониқарсизлиги таъкидланиб, уларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Пандемия шароитида мижозларга кўрсатилаётган хизматга доир эътирозлар бор. Маълумки, асосий масалалардан бири, бу — кўпгина мижозларнинг пул айланмаларида қисқаришлар юзага келган, умумий истеъмолнинг камайиши натижасида қийинчиликларга дуч келиняпти.

    Бизга ҳар бир мижоз билан алоҳида мижозбай ишлаб, уларнинг олдин олган кредитларини муаммога айлантирмаслик чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди. Ҳозирги кунда банкларда ўтказилган стресс-тест эса агар улар ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган бўлса, йил охирига бориб муаммоли кредитлар кўпайишини кўрсатмоқда.

    Президентимиз бу борада қандай ишлашнинг аниқ йўналишларини кўрсатиб ва масалаларни қандай ҳал этишни тушунтириб берди. Шу асосда ишларни ташкил этиб, тузилган ишчи гуруҳлари билан туман ва ҳудудларда ҳар бир мижоз билан бевосита ишлаймиз, уларнинг хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда, кредитлар ажратиб, фаолиятини тиклашга ёрдам берамиз.

    Ҳаммамизга маълумки, 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга бериладиган кредитларнинг юқори фоизи — 21 фоиз қилиб белгиланди. Марказий банк ўзининг янги инструментларини қўллаяпти. Бундан ташқари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан уларга компенсациялар тўлаб бериляпти. Давлатимиз раҳбари мана шундай имкониятлардан фойдаланишнинг ўзи мижозларга катта имтиёзлар яратишини, қарздорлигини бартараф этиш, ҳал қилишнинг воситалари мавжудлигини кўрсатиб берди.

    Шуҳрат ОТАБОЕВ,

    Ипотекабанк АТИБ бошқаруви раиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates