Ҳодиса оқибатида ўнга яқин одам ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Полиция фожиа қурбонларининг шахсини аниқламоқда. Жабрланганларнинг умумий сони ҳозирча номаълум. Аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари беш киши яралангани ҳақида хабар берган эди.
SVT телеканалига кўра, воқеа сешанба куни тушдан кейин катталар ўқитиладиган Campus Risbergska мактабида содир бўлди. Expressen газетаси манбаларга таяниб, отишмани амалга оширган қуролли шахс ўз жонига қасд қилганини ёзди.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва тез ёрдам ишламоқда. Аҳолига уйда қолиш ва мактаб ҳудудидан узоқроқ туриш тавсия қилинди, деб хабар беради ria.ru.