Швейцария Ўзбекистондаги мактабларда масофавий таълимни ривожлантириш учун 150 минг доллар ажратди

    Инвестициялар 10 август 2020 766

    Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия марказига 150 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратди.

    Грант ажратиш бўйича тегишли шартнома 7 август куни имзоланди. Швейцария томони грант ажратиш орқали Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан амалга оширилаётган «Мактаб таълими учун масофавий ўқитишни йўлга қўйиш» лойиҳасига ҳисса қўшаётган маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар қаторига қўшилди.

    Лойиҳа доирасида Maktab.uz онлайн таълим платформаси яратилади ва тегишли дарслар билан тўлдирилади. Шунингдек, ўқитувчиларни психологик, касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда зарур ҳолларда компьютер техникаси билан таъминлаш кўзда тутилган, деб хабар беради «Дунё» АА.