Швейцария ва Бельгия карантиндан воз кечишни бошлайди

    Бельгия карантин чекловларини бекор қилишни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Aлександр де Кро маълум қилди. Расмийлар авваламбор Европа Иттифоқи бўйлаб саёҳат қилиш учун чегараларни очиб беришни ваъда қилмоқда, деб хабар беради Euronews телеканали.

    Ихтиёрий саёҳатларга тақиқ якшанба куни кечқурун бекор қилинади. Ушбу тақиқ ўрнига, коронавирус учун тестнинг мавжудлиги ва келишилган асосда карантинга мувофиқлиги устидан қатъий назорат жорий этилади.

    “Aпрел ойининг охирида Бельгия ҳукумати сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва дўконлар фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилмоқчи ва 8 май куни кафе ва ресторанлар очилиши кутилмоқда”, — деди Aлександр Де Кро.

    Швейцария ҳукумати, шунингдек, санитария чекловларини бекор қилишнинг янги босқичини эълон қилди. Кейинги ҳафтадан бошлаб конфедерация оммавий тадбирларни ўтказиши, стадионлар, кинотеатрлар ва театрлар томошабинларни қабул қилиши мумкин. Бундан ташқари, ресторанларнинг кўчага қараган айвонлари ишга тушади.

    Швейцария ҳукуматининг баёнотида мамлакатда эпидемиологик вазият қийинлигича қолаётгани, шу сабабли карантин чоралари масаласи COVID-19 ни даволайдиган касалхоналарнинг иш юкини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги айтилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates