Швейцарияда темир йўллардаги рельслар оралиғига қуёш панеллари ўрнатилади

    Швейцариянинг Sun-Ways стартапи Бьютт станцияси яқинидаги темир йўлларга қуёш панелларини ўрнатиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрланмоқда, улар рельслар орасига жойлаштирилади.

    Швейцария Федераль транспорт идорасидан рухсат олилини биланоқ иш бошланади.

    Дарвоқе, бу темир йўл йўлларга қуёш панеллари қўйиб чиқиш бўйича биринчи уриниш эмас. Италиянинг Greenrail компанияси ва Буюк Британиянинг Bankset Energy компанияси бу тажрибани аллақачон амалиётга татбиқ этган.

    Швейцария тажрибасининг асосий фарқи шундаки, Sun-Ways панеллари ўлчами стандарт ҳолатда, рақобатчиларники эса бироз кичикроқ. Бундан ташқари, Sun-Ways панелларини ётқизиш жараёни махсус поезд воситасида тўлиқ автоматлаштирилган ҳолатда амалга оширилади. 46,2 метр майдонда 60 та панелни ўрнатиш ёз мавсумида якунланиши режалаштирилган. Лойиҳа бюджети 560 000 долларни ташкил этади.

    Дастлаб, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг барчаси маҳаллий аҳоли хонадонларига, келгусида унинг бир қисми электр поездларига йўналтирилади.

    Sun-Ways асосчиси Батист Данихертнинг сўзларига кўра, агар тажриба муваффақиятли ўтса, бу бутун Швейцария темир йўл тармоғини панеллар билан қоплаш, йилига 1 гигаваттгача энергия ишлаб чиқариш истиқболларини очиши мумкин. Бу қувват 750 минг хонадоннинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш учун етарли бўлади.

    Панеллар иккита вагондан иборат махсус поезд томонидан ётқизилади. Панеллар бирида сақланади, иккинчиси эса уларни ётқизиб чиқади, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates