Сифатли пишлоқни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

    Биласизми? 20 ноябр 2020 2379

    Одатдаги рукнимизни давом эттирган ҳолда, бу сафар ҳам аҳоли кенг истеъмол қиладиган ва таом тайёрлашда фойдаланадиган пишлоқ маҳсулотини экспертизадан ўтказишга қарор қилдик.

    Сифатли пишлоқ қандай талабларга жавоб бериши керак ва уни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

    Одатдагидек, шу каби саволларга жавоб топиш учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан чакана савдода сотилаётган ушбу маҳсулот намуналарининг назорат хариди амалга оширилди ва аккредитациядан ўтган синов лабораториларига экспертиза учун юборилди. Назорат хариди учун танлаб олинган пишлоқ намуналари қуйидагилар:

    • “Cream Cheese” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Cream Mega Cheese” ХК, Ўзбекистон;
    • “Ханский” қаймоқли пишлоқ, “FATIH KRAL MOB” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Asl Baraka” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Mega Star Food” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Sultan” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;
    • “GRAF” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;
    • “Hochland” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Хохланд Руссланд” МЧЖ, Россия;
    • “ALSAFI” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Bio Natural Food” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Ласковое лето” эритилган пастасимон қаймоқли пишлоқ, “Савушкин продукт” ОАЖ, Беларусь;
    • Эритилган колбасасимон пишлоқ, “CHEESE PARADISE” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Алинка” эритилган пишлоқ, “Best Cheese Production” МЧЖ, Ўзбекистон.

    ЭКСПЕРТИЗА НАТИЖАЛАРИ ХАҚИДА

    Пишлоқ намуналари “UzTest” ДУК ва Санитария-эпидемиология хизмати аккредитациядан ўтган лабораторияларида Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича синовдан ўтказилди.

    СОҒЛИҚҚА ЗАРАРИ

    Қуйидаги намуналар микробиологик кўрсаткичлар (бактерияларнинг мавжудлиги) бўйича талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди:

    • “Ханский” қаймоқли пишлоқ, “FATIH KRAL MOB” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Sultan” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;
    • “GRAF” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;
    • “Алинка” эритилган пишлоқ, “Best Cheese Production” МЧЖ, Ўзбекистон;

    Таъкидлаш жоизки, ушбу намуналар хавфсизлик кўрсаткилари бўйича талабга жавоб бермайди, яъни бу инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    Ташқи кўриниши ва зичлик даражаси бўйича фақатгина бир маҳсулот намунаси қониқарсиз натижани қайд этди, бу намуна:

    Эритилган колбасасимон пишлоқ, “CHEESE PARADISE” МЧЖ, Ўзбекистон.

    ҚУРУҚ ЖИСМДАГИ ЁҒНИНГ УМУМИЙ ҲИССАСИ – …%

    Ушбу иборани турли ҳил пишлоқ ва пишлоқли маҳсулотлар қадоғида йирик ҳарфлар билан ёзилганлигини кўриш мумкин. Нуқталар ўрнида 50 дан 60 гача бўлган исталган рақам бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткич бўйича қуйидаги савдо номлари остидаги маҳсулотлар экспертизадан ўтмади:

    • “Cream Cheese” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Cream Mega Cheese” ХК, Ўзбекистон – 46%;
    • “ALSAFI” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Bio Natural Food” МЧЖ, Ўзбекистон – 49%;
    • “Ласковое лето” эритилган пастасимон қаймоқли пишлоқ, “Савушкин продукт” ОАЖ, Беларусь – 43%;
    • Эритилган колбасасимон пишлоқ, “CHEESE PARADISE” МЧЖ, Ўзбекистон – 79,6%;
    • “Алинка” эритилган пишлоқ, “Best Cheese Production” МЧЖ, Ўзбекистон – 67%.

    10 ТА НАМУНАНИНГ 7 ТАСИДА ЎСИМЛИК ЁҒЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Экспертлар томонидан эритилган пишлоқ маҳсулотига табиий бўлмаган (сутдан олинмаган) ёғлар қўшилганлиги ҳам текширувдан ўтказилди, ўрнатилган стандартларга мувофиқ, эритилган пишлоқ таркибида, бошқа сутли маҳсулотлардаги каби, ўсимлик асосдаги ёғлар бўлиши мумкин эмас. Ўрганиш натижаларига кўра, 7 та маҳсулот намунасида номувофиқлик аниқланди:

    • “Cream Cheese” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Cream Mega Cheese” ХК, Ўзбекистон;
    • “Ханский” қаймоқли пишлоқ, “FATIH KRAL MOB” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Asl Baraka” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Mega Star Food” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Sultan” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;
    • “GRAF” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;
    • “ALSAFI” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Bio Natural Food” МЧЖ, Ўзбекистон;
    • “Алинка” эритилган пишлоқ, “Best Cheese Production” МЧЖ, Ўзбекистон.

    Экспертларда савол туғилди: нима учун бирор-бир ишлаб чиқарувчи маҳсулот қадоғида пишлоқ таркибида ўсимлик мойи ва ёғини кўрсатмаган? Бу ҳолат истеъмолчини тўғридан-тўғри алдаш бўлиб, ушбу маҳсулот пишлоқ деб ҳисобланиши мумкин эмас.

    Ва ниҳоят, “AL-FAYZ CHEESE” ХКнинг “GRAF” қаймоқли пишлоқ маҳсулоти намлик даражаси бўйича 28,5% кўрсаткични қайд этди, регламент талабларига кўра 40 дан 60% гача оралиқда бўлиши лозим.

    ҚАЙСИ НАМУНА ЭКСПЕРТИЗАДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ?

    Барча ўрнатилган талабларга фақатгина бир маҳсулот намунаси жавоб бериши аниқланди – “Hochland” эритилган қаймоқли пишлоқ, “Хохланд Руссланд” МЧЖ, Россия.

    Юқоридаги маҳсулотлар намуналарини синовдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотлар камчиликларни бартараф этиш ҳамда мувофиқлик сертификатини тўхтатиш ва зарур ҳолларда бекор қилиш учун тегишли ваколатли органларга юборилди.

    Ҳурматли Истеъмолчилар, Агентлик томонидан ўтказилаётган экспертиза натижаларига алоҳида эътибор беришингизни ҳамда фақатгина хавфсиз маҳсулотларни харид қилишингизни тавсия қиламиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates