Сифатсиз скутер, бузуқ аравача янгисига алмаштириб берилдими?

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат йўллаган Отабек Абдуллаев Жарқўрғон туманида жойлашган “Ин Март” дўконидан 11 400 000 сўмга скутер харид қилган.

    Бироқ скутер сифатсиз чиқиб, истеъмочи ундан фойдалана олмаган. У бундан норзи бўлиб, Жарқўрғон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

    Жамият ходимлари мурожаатни ўрганиш жараёнида скутер аккумулятори носозлиги аниқланди. Истеъмолчининг мурожаати асосли деб топилиб, аккумулятор янгисига алмаштириб берилди.

    Яна бир истеъмолчи Ирина Дамкратова ҳам федерацияга мурожаат қилиб, Ўрикзор буюм бозоридан 1 700 000 сўмга болалар аравачисини сотиб олганини, бироқ аравача сифатсиз чиққанини маълум қилган.

    Учтепа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ушбу ҳолатни кўриб чиққанда аравача чиндан ҳам ишлатишга яроқсизлиги маълум бўлди. “Baby-bravo” МЧЖ истеъмолчига аравача учун тўлаган 1 700 000 сўмини қайтарди, дейилади федерация ахборот хизмати хабарида.