"Silverleaf" ва "Indorama" компаниялари раҳбарияти билан музокара ўтказилди

    Инвестициялар 5 октябр 2020 700

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов мамлакатимизда муваффақиятли фаолият юритаётган бир қатор хорижий инвесторлар билан хусусан, "Silverleaf International" компанияси асосчиси Дэн Паттерсон ва "Indorama" компанияси бош ижрочи директори Алок Лохия билан видеоконференция орқали музокара ўтказди.

    Д.Паттерсон билан кечган мулоқот чоғида Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги пахта кластерининг жорий фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилди. Кластерда Ўзбекистонда биринчи марта пахтани ўстириш ва териш жараёни тўлиқ механизациялашди ва сув тежайдиган технологиялар жорий этилди. Айни пайт 11,7 минг гектар майдонга эга кластер ҳудудида 125 та илғор қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланилмоқда, «Пульсар» тизими жорий этилган. Натижада сув сарфи сезиларли даражада камайиб, ҳосилдорликни 20 фоиз ошириш имконини бермоқда.

    Музокараларда етакчи хорижий брендлар буюртмаси асосида юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали кластерни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳати муҳокама қилинди. Бунинг учун компания Ўзбекистонда бизнес юритишнинг юқори ижтимоий ва экологик меъёрларини жорий қилмоқда.

    "Indorama" раҳбарияти билан суҳбат чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги инвестициявий фаолияти кўлами кенгайиб, ҳамкорлик самараси ортиб бораётгани таъкидланди - 2011 йилда цингапурлик инвесторлар кўмагида Қўқонда ип йигирув фабрикаси барпо этилди, бунда хорижий инвестиция ҳажми 130 миллион долларни ташкил этди.

    Корхона томонидан Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида умумий майдони 100 минг гектарга яқин пахта ва тўқимачилик кластери яратиш ҳамда Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Мулоқот чоғида томонлар "Indorama" компаниясининг Ўзбекистондаги инвестициявий дастури ижросини жадаллаштириш бўйича кейинги режалар тўғрисида келишиб олдилар.

    Шунингдек, пахта йиғим-терими кампаниясига оид масалалар муҳокама қилинди – ҳозирги босқичда 32 минг нафар теримчи пахта йиғим-теримига якка тартибдаги шартнома асосида жалб этилгани, кампанияга оид барча маълумотлар кейинчалик инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда пахта йиғим-терими жараёнини аудит қилиш учун қайд этилаётгани таъкидланди.

    Яқин келажакда компания махсус ускуналар ёрдамида ҳосилни қисқа вақт ичида йиғиштириб олиш имконини берадиган тўлиқ механизациялашган теримга ўтишни режалаштирмоқда. "Indorama" раҳбариятининг фикрича, пахтачилик соҳасида замонавий халқаро стандартларни амалда жорий этиш хорижий брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини шакллантирувчи энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

    Музокаралар якунида хорижий инвесторларга лойиҳаларни амалга ошириш ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши кафолатланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates