Синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди

    Транспорт 24 март 2023 804

    24 март куни Тошкент мерополитени Ер усти ҳалқа йўлининг 2-босқичи Қўйлиқ – Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

    Ҳозирда Ер усти ҳалқа метро йўлининг 2-босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган «Қўйлиқ–Қурувчилар» қисми қуриб битказилган бўлиб, лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи «Қурувчилар–Қипчоқ» қисмида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

    Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 минга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates