Сирдарё энергия таъминоти – алоҳида эътиборда

    Энергетика 30 сентябр 2020 1398

    Энергетика вазирлиги штаби Сирдарё вилояти истеъмолчиларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

    Ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори талафотлари оқибатида шикастланган Оқолтин туманидаги 35/10 кВли «Тоиров», Мирзаобод туманидаги 35/10 кВли «Уч том», Сардоба туманидаги 35/10 кВ «Янги ҳаёт» подстанциялари, ва электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

    Мазкур туманларда қад кўтарган кўп қаватли уйларни электр таъминоти бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлиги Штаб томонидан ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

    Маълумот учун, вилоят истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 779,6 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилади. Вилоятда электр энергияси истеъмолчилари сони 177 839 тани ташкил этади.

    Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 8,1 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 2 526 та трансформатор пунктларидан (ТП) фойдаланилади.

    Жорий йилнинг 1 октябрига қадар 627,7 километр электр узатиш тармоқлари ва 219 та ТП мукаммал таъмирланади.

    Бугунги кунга 36 та ТП, 4,3 тонна трансформатор мойи ва 42,6 километр кабель маҳсулотларининг авария захираси яратилган. Шунингдек, 11 та авария бригада ташкил этилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates