Сирдарё вилоятининг 170 фермерлик хўжаликлари томонидан тўланган 374 млн. сўм асоссиз бўлиб чиқди

    Агросектор 21 сентябр 2020 1709

    Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятида ғалла ва пахта майдонларига кимёвий перепаратлар ва суспензия сепиш, ОВХ пуркагичи билан ғўза баргини сунъий тўктириш (Дефолиация) хизматлари бўйича қўлланилаётган нархларни сўров йўли орқали ўрганиш ва таҳлил ўтказилди.

    Ўрганишда, Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» худудий акциядорлик жамияти томонидан 2019 йилда пахта ва ғалла майдонларига кимёвий перепаратлар ва суспензия сепиш хизмати жами 94743 га ер майдонига амалга оширилиб, нархларини рентабеллик даражасини 1 га ер майдонига 1721 сўм ошиқча нарх қўллаш оқибатида, 162,9 млн. сўм асоссиз даромад олинган.

    Шунингдек, 2019 йилда ОВХ пуркагичи билан ғўза баргини сунъий тўктириш (Дефолиация) хизмати жами 31033 га ер майдонига амалга оширилиб, нархларини рентабеллик даражасини 2586 сўм ошиқча нарх қўллаш оқибатида, 80,2 млн. сўм асоссиз даромад олинган.

    Бундан ташқари, 2020 йилда пахта ва ғалла майдонларига кимёвий перепаратлар ва суспензия сепиш хизмати жами 51923 га ер майдонига амалга оширилиб, нархларини рентабеллик даражасини 2007 сўм ошиқча қўллаш оқибатида, 104,2 млн. сўм асоссиз даромад олинган.

    Агрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамияти томонидан 2019-2020 йиллар давомида нархларини рентабеллик даражасини нотўғри қўлланиши оқибатида, жами 347,4 млн. сўм даромад олинганлиги аниқланди.

    Монополияга қарши курашиш Сирдарё вилояти худудий бошқармаси махсус комиссиясининг 2020 йил 4 сентябрь кунги қарори асосида берилган мажбурий кўрсатмага асосан истеъмолчилардан олинган 347,4 млн. сўм асоссиз даромад 170 нафар фермер хўжаликлари билан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчилар манфаати қайта тикланди.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси

    Матбуот хизмати