Сирдарёда 1200-1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станциясини қурилади

    2021 йил 19 ноябрь куни лойиҳа учун эълон қилинган қувват ва энергиянинг тенглаштирилган нархи кўрсатилган молиявий таклифлари очилди.

    2020 йил бошида Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё вилоятида қуввати 1200-1600 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини бошлаган эди. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Халқаро молия корпорациясининг (Жаҳон банки гуруҳи аъзоси) техник кўмагида икки босқичли очиқ тендер ўтказилди. Ушбу лойиҳа энергетика тизимини мустаҳкамлаш ва республикани барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

    Янги ИЭСда қўлланиладиган замонавий ва инновацион технологиялар 60 фоиздан ортиқ самарадорликка эга бўлади, бу эса мавжуд Сирдарё ИЭС кўрсаткичларидан икки баробар юқоридир. Бу, ўз навбатида, бир хил табиий газ сарфи билан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Айтиш жоизки, бу Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида очиқ тендер савдолари орқали амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳалардан биридир.

    Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида амалга оширилаётган Республика электр энергетика тармоғини ривожлантириш дастурига киритилган.

    Тендерларнинг биринчи босқичи якунлари бўйича Тендер комиссияси Халқаро молия корпорацияси кўмагида келиб тушган аризаларни баҳолади. 2020 йил декабрь ойида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 8 та иштирокчи рўйхати эълон қилинди. 2020 йил 17 декабрь ойида Ўзбекистон ҳукумати таклифлар бўйича тендер савдоларининг (RFP) иккинчи босқичини бошлади. Ушбу босқичда малакали иштирокчилар 3 қисмдан иборат бўлган: техник, тижорат ва молиявий таклифларини тақдим этишлари керак эди.

    2021 йил 22 октябрга қадар, учта (3) иштирокчидан таклифлар келиб тушди, улар Таклифлар сўровида (RFP) кўрсатилган маълумот ва талаблар, иштирокчилар таклифларининг техник ва тижорат қисмларининг тўлиқлиги баҳоланди. Баҳолаш натижасида учта (3) иштирокчининг таклифлари мақсадга мувофиқ деб топилди ва молиявий таклифларни очиш бўйича очиқ тартиб-таомилга таклиф қилинди.

    Молиявий таклифларни очиш натижаларига кўра, EDF- NEBRAS-Sojitz компаниялар концорциуми (Франция, Қатар ва Япония) МВт*соатига 33,67564 АҚШ доллари миқдорида энг яхши молиявий таклифни тақдим этган иштирокчи деб топилди. Иккинчи энг яхши таклиф hinaPower (Хитой) компанияси томонидан МВт*соатига 34,71185 доллар миқдорида молиявий таклиф қилинган.

    Янги ИЭС 1 йил давом этадиган молиявий таклифлар ёпилгандан кейин 3 йил ичида қурилади. Табиий газни электр энергиясига қайта ишлаш (tolling) бўйича инвестор учун маълум мажбуриятларни ҳамда ҳукуматдан электр энергиясини сотиб олиш бўйича мажбуриятларни белгиловчи электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги шартнома 25 йил муддатга амал қилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates