Сирдарёда фуқаро электр қармоқ ёрдамида балиқ овлади

    Яшил сайёра 26 июн 2025 497

    Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Сирдарё вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан тақиқланган ов қуроллари билан балиқ овлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тезкор рейд тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган рейд давомида Сирдарё дарёсидан чиқиб келаётган “Москвич“ русумли автомашина инспекторлар томонидан кўздан кечирилганида автотранспорт воситаси юкхонасидан 1 дона балиқ овлашга мўлжалланган электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 3 дона аккумулятор ҳамда умумий ҳисобда 19 дона балиқ борлиги аниқланди.

    Овланган балиқлар орасида 2 дона оқ амур, 7 дона оққайроқ, 9 дона товон балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 дона Туркистон мўйловдори бўлиб, улар ноқонуний равишда электр қармоғи ёрдамида Сирдарё дарёсидан овланганлиги маълум бўлди.

    Ҳолат юзасидан ҳайвонот дунёсига 495 миллион сўм зарар етказилган.

    Барча ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates