Сирдарёда 22 та оғир маҳаллалардаги яшовчи 95 минг нафар аҳолининг турмуш даражаси яхшиланди

    Мамлакатимизда 20 декабр 2021 1591

    Сирдарё вилояти ҳокими ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил долзарб вазифалар бўйича вилоят халқига мурожаат қилди.

    Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мурожаатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларига тўхталиб ўтди:

    - Йил якуни билан вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 14 трлн.сўм ёки 114,8 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогноз даражасида таъминланади.

    Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида кичик бизнес улуши 2021 йил якунида 71,0 фоизни ташкил этди.

    - Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 16,8 млн.сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 1,7 млн.сўмга ошди.

    Вилоятимизда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўналишида жами 60 та лойиҳа фаолият бошлади.

    Бунинг натижасида қарийб 2731 бош қорамол, 165 минг бош парранда етиштириш йўлга қўйилган бўлса, 350 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

    Жорий йилда вилоятимизда жами 608 та оила ҳамда унинг 2,4 минг нафардан зиёд аъзолари камбағал деб эътироф этилиб «Темир дафтар»га киритилди.

    Бугунги кунда «Темир дафтар»га киритилган 1,5 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,4 минг нафарининг (94,8%) бандлиги таъминланди.

    Шунингдек, «Темир дафтарда»ги эҳтиёжманд оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,8 млрд.сўмлик ёрдам кўрсатилди.

    «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида 22 та маҳаллада жами 85 млрд.сўм маблағлар эвазига ижтимоий ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, қурилиш ишлари амалга оширилди.

    — Дастурга асосан 41 та ижтимоий соҳа объектлари таъмирланди;
    — Ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 139 км ичимлик суви тармоғи, 14 дона сув олиш қудуқлари, 15 дона сув иншоотлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди;
    — Табиий газ ва суюлтирилган газ бўйича 19,4 км газ қувурлари жорий таъмирланди ва 103 та газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтишдан ўтказилди;
    — Аҳолининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 316 км масофадаги электр тармоқлари янгиланди, 94 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинди.

    Мазкур дастур амалга оширилиши натижасида 22 та оғир маҳаллалар ва улардаги 18 мингдан ортиқ хонадонларда яшовчи 95 минг нафар аҳолининг турмуш даражаси яхшиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates