Сирдарёда "Гуллар фестивали" ғолибига «Дамас» автомобили берилади

    Мамлакатимизда 13 август 2020 1979

    Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 август куни халқимизнинг Энг улуғ, Энг азиз байрами – Мустақиллик кунига бағишлаб Гулистон шаҳрида – туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ўртасида «Гуллар фестивали» кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилди.

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Ушбу кўрик-танловда мутлақ ғолибликни қўлга киритган жамоага олий мукофот – «Дамас» автомобили топширилади.

    Бундан ташқари, танловда 1-ўринни эгаллаган 2 жамоанинг ҳар бирига 20 миллион сўмдан, 2-ўринни қўлга киритган 2 жамоага 10 миллион сўмдан ва 3-ўрин соҳиби бўлган 2 жамоанинг ҳар бирига 5 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилади.

    Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларига мукофотлар Мустақиллик байрами арафасида тантанали тақдирлаш маросимида топширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates