Сирдарёда ишлаб чиқариш суръатлари жадал ривожланмоқда

    Саноат 27 июн 2020 914

    Президентимиз 2020 йилнинг март-май ойлари давомида коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича қабул қилинган бир нечта Фармонлари ҳамда карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич юмшатиш бўйича кўрсатган ташаббуслари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини янада жонлантирди.

    Тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёз ва енгилликлар уларнинг жадал суръатларда ривожланишига имкон яратмоқда.

    Сирдарёда пандемия шароитида ўз фаолият бир зум бўлсада тўхтатмаган корхонлар талайгина. Ана шундай корхоналардан бири Сирдарё туманидаги полипропилен грануласи хомашёсидан қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “SIRDARYO MEGA LUX“ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонадир.

    Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда қарийб 1 000 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда ўртача 580 минг дона қадоқлаш воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

    — Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинаётган бошқа ишлаб чиқариш корхоналар қаторида бизга ҳам катта имкониятлар яратмоқда — дейди корхона раҳбари Муҳиддин Норматов - натижада ўтган йилда 2 миллион 415 минг, 2020 йилнинг I-чорагида 1 миллион 77 минг АҚШ доллари миқдорида корхонамизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Арманистон каби давлатларга экспорт қилинди. Албатта корхона даромади ҳам шунга яраша бўлиб, бу йил ҳам ишлаб чиқариш суръатларини бир неча баробарга оширишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.

    Ушбу корхонада замонавий ахборот тизимлари маҳсули бўлган Электрон ҳисоб фактура дастуридан фойдаланиб келинаётган бўлиб, 2019 йилда 114 миллиард сўмлик ёки 1214 та ҳисоб фактуралар мазкур дастурий таъминот орқали амалга оширилгани ҳолда, ҳисобчиларнинг ҳам вақтини тежалишига, ҳам ортиқча қоғозбозликдан ҳоли бўлган ҳолда тезкорлик билан иш ташкил этилиши таъминланган.

    Корхона ихтиёрида қолган соф фойда ҳисобидан ишчиларга барча қулай шароитлар яратилган. Корхонага ташрифимиз давомида 500 ўринга мўлжалланган ошхона, ишчиларни ташиш учун 6 та автобус ажратилган, шунингдек уларга доимий равишда махсус кийим бош билан таъминланади.

    Шуҳрат Йўлдашев,

    Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

    бўлим бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates