Сирдарёда ноқонуний равишда олиб ўтилаётган маданий бойликлар тўхтатиб қолинди

    Хавфсизлик 19 март 2022 1202

    “Сирдарё” чегара божхона постида “Volvo” русумли юк машинаси божхона назоратидан ўтказилганида И.Р.га тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 дона бронзага ўхшаш қаттиқ жисмдан турли шаклларда ўйиб ясалган тарихий буюмлар борлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

    Хабарда ушбу 21 дона тарихий бумлар Фанлар академияси Миллий археология марказида экспертизага қилинган. Хусолага кўра, ягона орнамент (нақш) туширилган, ягона ўймакорлик шаклли ва бир хил вазнли мазкур ноёб топилмалар Ўрта Осиёнинг XI-XIII асрларга оидлиги, Ўрта Осиё метрологияси учун муҳим тарихий манба экан.

    Шунингдек, Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос Агентлигининг хулосасида ушбу 21 дона буюмлар амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ, тарихий қийматдаги бойликлар экани ва умумий қиймати 210 млн. сўмни ташкил этиши ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқлангани маълум бўлди.

    Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates