Сирдарёда патронаж хизматининг янги моделига бағишланган йиғилиш ўтказилди

    Саломатлик 25 апрел 2021 1229

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган семинар қонун ости ҳужжатларини ҳаётга татбиқ этиш йўллари масалаларига бағишланди.

    Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли орасида учраётган юқумли ва юқумсиз бўлган касалликларни олдини олиш, репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга намунали тиббий хизматни йўлга қўйишга қаратилган кўплаб қонун ости ҳужжатлари чиқарилиб, уни ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошлаб юборилди.

    Уни ижросини таъминлаш, амалиётга жорий этиш масаласи соҳа ходимларидан катта куч, ҳаракат ва билим, маҳорат талаб этади. Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган навбатдаги йиғилиш мавзуси ҳам худди ўша масалаларга бағишланди.

    Ўтказилган семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш маркази, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Аҳолини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш Сирдарё вилоят ҳудудий маркази вакиллари иштирок этди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармоларни ва қарорларида белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ҳамда патронаж хизматининг янги универсал-прогрессив моделини мазмун моҳиятини тушунтириб берилди.

    Семинар иштирокчиларига ташаббускорлар томонидан патронаж хизматининг универсал-прогрессив модели, уни амалётга жорий этиш йўллари , вилоят, ҳудуд, ҳудуддаги муассаса, муассасага қарашли аҳоли яшаш пунктининг жойлашган жойи, кўча, хонадон, хонадон соҳиби ҳамда хонадон аъзоларини кодлаштириш йўллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН-протоколида кўрсатилган масалалар бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    — Бу янги патронаж хизматининг универсал-прогрессив модел тизимнинг афзалликлари ниҳоятда кўп. Марказий ва Шарқий Европада, шу жумладан, Ўзбекистонда олиб борилган изланишлар натижасига кўра хонадонларда ўтказиладиган патронаж ташрифларининг ҳаддан ташқари яъни 5 ёшгача бўлган болалар учун 26 мартадан кўп амалга оширилгани патронаж хизмати сифатини сусайишига сабаб бўлаётган эди, — деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Рихси Солиходжаева. — Чунки ташрифлар қисқа муддатли бўлсада, ҳамширалар бор вақтларини боланинг жисмоний саломатлигини баҳолашга, болани навбатдаги эмлашга, кўрикка таклиф қилишга, қолган иш вақтини болани тиббий ҳужжатларини тўлдириш, тиббий кўрик вақтида шифокор берган тавсияни бажаришга сарфлаган. Янги, жорий этилаётган патронаж хизматининг универсал-прогрессив модели амалиётга жорий этилгач кўплаб муаммолар ечим топади. Ортиқча ва бесабаб вақт йўқотилмайди. Ҳомиладорлар, чилла давридаги аёллар ва илк ёшдаги болаларга патронаж хизматини янги учта турдаги модель асосида хизмат кўрсатишади. Биринчи модель, универсал модель бўлиб, бу барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатув билан қамраб олади ва уларга маълум ёшга етганга қадар ҳолатлардан хабар олиниб, хизматлар кўрсатилса, иккинчи прогрессив, яъни мақсадли модель орқали алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлганлар кузатувга олинади, учинчи модель — патронажнинг аралаш модели бўлиб, унда патронаж хизмати ходими «хонадонга ташриф»ларни ўз ичига олувчи аралаш ва мақсадли моделларнинг афзаллик томонларини бирлаштириб, чекловларни енгиб ўтиб, хизмат кўламини оширади. Бу эса ўз самарасини кўрсата бошлайди.

    Бир сўз билан айтганда, патронажларни янги универсал-прогрессив модел бўйича билимлари оширилади. Улар учун қисқа курслар ташкил этилиб ўқитилади. Натижада болалар саломатликларини асраш, уларни оптимал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида ғамхўрлик қилишлари, ҳар хил ижтимоий иқтисодий қийинчиликлар, руҳий стресс ҳолатлар ва бошқа ноқулайликлар барҳам топади. Бола, ота-она, оила ва жамият тарафдан ижобий натижаларга эришиш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates