Сирдарёда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади

    Таълим 20 ноябр 2021 1584

    Бугун Сирдарё вилоятида Президент мактаби очилди.

    Ушбу мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилардан иборат жамоаси жорий йил май-август ойларида шакллантирилди. Мактабда 144 нафар ўқувчи таҳсил олишни бошлади. Келгуси йилдан бешинчи синфларга яна 24 нафар ўқувчи қабул қилиниб, умумий 168 нафар ўғил-қизлар таълим олади. Уларга кўп босқичли синовлар асосида саралаб олинган 21 нафар маҳаллий ҳамда 11 нафар хорижлик ўқитувчи таълим беради. Дарслар ҳар бир фан таснифига қараб жиҳозланган синф хоналарида Кембриж ўқув дастури асосида ўтилади, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    — Юртимизда «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади» ғояси остида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини беряпти, — деди мактабнинг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими. — Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таълим соҳасида янги тизимнинг жорий этилиши, ўғил-қизларимизга янада изланишга, чуқур билим олишга туртки бўлса, сизу бизга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлардан тўғри фойдаланиб, бор эътиборимизни ёш авлоднинг баркамол, ҳар томонлама етук, ватанига содиқ комил инсон этиб тарбиялашга қаратишни тақозо этади. Таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир» деган чуқур маъноли сўзлари барчамизга бош шиорга айланиши лозим.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates