Сирдарёда яна бир она 2 ойлик фарзандини 3000 долларга пуллади

    Хавфсизлик 25 феврал 2021 487

    2021 йил 25 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1996 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси, Сирдарё туманида яшаб келаётган фуқаро И.С, ўзининг 2020 йил 01 декабрь куни туғилган ўзига қарам бўлган вояга етмаган ўғил фарзанди Б.Б ни тадбир иштирокчисига 3.000 (уч минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ