Сирдарёга 664 минг долларлик 80 дона сунъий нафас бериш аппарати келтирилди

    Саломатлик 11 июл 2020 2752

    Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда нафас олиш тизими яъни ўпкада турли муаммолар юзага келади.

    Унинг иммун тизими эса қонга кўпроқ аксилтаналар тушиши учун томирларни кенгайтириш билан жавоб қайтаради. Натижада ўпкалар суюқликка тўлиб қолади ва нафас олиш тизими билан боғлиқ кўнгилсизликлар рўй беради. Бемор организмида кислород танқислиги кузатилади. Ана шундай вазиятда чора сифатида сунъий нафас бериш аппаратидан фойдаланилади.

    Ушбу ускунанинг яна бирдан бир ёрдами ҳавони бемор тана ҳарорати даражасигача иситиб ва намлаб беради ва қайта ўзини тиклаб олиши учун ўпкага кўмаклашади.

    Бугун ана шундай сунъий нафас бериш аппаратларидан яна 80 таси вилоятга келтирилди. Бу биринчи ва иккинчи бор вилоятга келтирилган жиҳозлар эмас. Бундан олдин ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ёрдам бериш ва уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида бир қанча замонавий тиббий жиҳозлар берган эди.

    — Саломатлик-3 лойиҳаси асосида бундан олдин 10 та ИВЛ аппарати келтирилганди. Қолаверса, Бирлашган Араб Амирликлари давлатидан Республикамизга ёрдам сифатида берилган тиббий асбоб ускуналардан 3 та УТТ аппарати, 3 та небулайзер, 1 та ЭКГ, 3 та ЮВЛ, 2 та Инфузомат аппаратлари олиб келинди ва шифохоналарга тарқатилганди. Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яна 12 та ИВЛ аппарати ҳам берилганди, шу пайтгача ушбу аппаратлар сони вилоятимиздаги тиббиёт ташкилотларида 46 тани ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 58 тани ташкил қилаётган эди. Барча тиббиёт муассасаларимиз ИВЛ аппаратлари яъни кислород узатмалари билан таъминланиб, оғир аҳволдаги беморларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилган, — дейди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдошев.

    Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 8 та, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 8 та, Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 8 та ИВЛ яъни сунъий нафас бериш аппаратлари бор эди. Бундан ташқари бугун ушбу аппаратлардан яна 80 донаси вилоятга келтирилган бўлса, нафас етишмовчилиги кузатиладиган беморларни нафас олишини енгиллаштирадиган ва кислород билан таъминлаш учун мўлжалланган СИПАП, 6 та Ларингоскоп, 2 та инфузомат, 3 та дефибриллятор аппаратлари, 300 та интубацион трубка, 300 та ангиокатетер, 300 та ошқозон зонди каби тиббий буюмлар олиб келинди ва барча тиббиёт муассасаларимизга етказилди. Барча тиббиёт муассасалари тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган коронавирус юқишидан ўзини ҳимоя қилиш, тиббий ҳимоя воситаларини кийиш ва ечиш, хоналарни зарарсизлантириш, беморларни парвариш қилиш бўйича уқув қўлланмалари, адабиётлар ва тарқатма материаллари билан таъминланди.

    Бугун келтирилган янги сунъий нафас бериш аппаратлари тизимидаги 22 та тиббиёт муассасаларига етказиб берилди. Бу эса сунъий нафас аппаратига муҳтож бўлган беморларни соғлиғини тиклашда катта ёрдам бўладиган бўлди.

    Ғулом ПРИМОВ,

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates