Сирдарёлик бир гуруҳ ёшлар учун бетакрор экскурсия

    Ҳарбий 2 феврал 2021 634

    Бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Шунингдек, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмонан етуклиги, касб-ҳунар эгаллаши, ҳуқуқлари таъминланишига ҳам эътибор кучайтирилган. Бу борада жойларда бевосита ёшлар билан ўткизилаётган турли тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Самарқанд шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод туманидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабидан бир гуруҳ ўқувчи ёшларнинг саёҳати ҳам шу мақсадда ташкиллаштирилди.

    Дастлаб ўқувчиларга Қуролли Кучларимизда мавжуд бўлган замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди ва улар курсантларнинг машғулот ўтказиши учун мўлжалланган замонавий ўқув хоналари билан танишди.

    Кичик сержант А.Боқиев ўқувчи ёшларга замонавий ўқотар қуроллар ҳақида батафсил маълумот берди. Кейинги машғулот хонаси ўқувчилар учун жуда қизиқарли бўлди, чунки бу хонада ўқувчилар ўқотар қуроллар ҳақида олган дастлабки назарий билимларини компьютерлаштирилган панорамали ўқ отиш мажмуасида амалий синовдан ўтказишди.

    Бундан ташқари ўқувчилар курсантлар ошхонаси ва ётоқхонадаги шарт-шароитлар билан ҳам танишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates