Сирдарёлик ҳокимлар “Бағдод тажрибаси”ни ўрганишди

    Урбанизация 26 март 2021 871

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бағдод туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари намуна сифатида кўрсатилган ва барча шаҳар-туман ҳокимларига “Бағдод тажрибаси”ни ўрганиш тавсия қилинган эди.

    Шунга кўра, бугун Сирдарё вилояти шаҳар-туманлари ҳокимларидан иборат делегация Бағдод туманига келди.

    Дастлаб меҳмонлар “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1000 та хонадондан иборат 50 та кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишишди. Уларга бу ерда қад ростлаётган ижтимоий соҳа объектлари, коммуникация тармоқлари, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    “Янги кўп қаватли уйларга кўчиб келган аҳолининг доимий даромадини таъминлаш мақсадида шаҳарчанинг ёндош ҳудудида жами 100 гектар майдонда 1000 та иссиқхоналар барпо этилмоқда. Ҳар бири 10 сотихдан иборат бўлган иссиқхоналар аҳолига 7 йилга, 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит асосида берилади.

    Эътиборли жиҳати шундаки, лимончиликка ихтисослашган кооперация томонидан иссиқхоналарда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилиб, лимон кўчатлари марказлашган ҳолатда экиб берилмоқда”, - дейишди туман раҳбарлари.

    Сирдарёликлар шаҳарчадан атиги 400 метр масофадаги “Мурувват” ёшлар кичик саноат зонасини ҳам кўрдилар. 14,3 гектар майдонда 57 та лот бўлиб, шу кунга қадар умумий қиймати 40,7 млрд. сўмлик 23 та лойиҳа жойлаштирилди ва уларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 850 та янги иш ўринларини яратиш режа қилинган.

    Сирдарёлик ҳокимлар Бағдод туманида йирик лойиҳа – “Ғофуржон деҳқон” МЧЖга қарашли замонавий чорва комплекси фаолияти билан ҳам танишишди. Ташкил этилганига 1,5 йил бўлган мазкур хўжаликда ҳозирда Австрия давлатидан келтирилган 712 бош наслли қорамоллар парвариш қилинмоқда.

    Лойиҳанинг иккинчи босқичида – жорий йил охирига келиб, қорамоллар сонини 1 минг 500 тага етказиш, гўшт ва сутни қайта ишлаш линияларини ишга тушириш белгиланган.

    Тадбиркорлар билан ўтган самимий мулоқотлар, тумандаги ўзгаришлар ва янгиланишлар сирдарёликлар томонидан юқори баҳоланди ва куннинг иккинчи қисмида уларнинг ташрифи якунига етди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates