Сирдарёлик кардиожарроҳлар 100 дан ошиқ беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди

    Саломатлик 7 май 2021 1649

    Сирдарё вилоятида ягона бўлган, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали кардиожарроҳлари ўзлари мустақил равишда 100 нафардан ошиқ беморда жарроҳлик амалиётини ўтказишга мувофиқ бўлишди.

    Албатта бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу соҳа мутахассисдан юқори билимни ва чуқурроқ ёндашувни ҳамда маҳоратни талаб этади. Шу боисдан Сирдарёлик мутахассислар кардиология ва кардиожарроҳлик йўналиши бўйича, Республикамизда катта тажриба, катта салоҳиятга эга бўлган марказларнинг мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйганлиги бундай мураккаб амалиётларни ўтказишда жуда қўл келмоқда.

    Яқинда улар яна битта янгиликка қўл уришди. Тез чарчаш, юрганда чап оёқ болдир соҳасидаги оғриқ, оёқ панжасидаги увушиш, жинсий ожизлик (импотенция), умумий ҳолсизлик, бир сўз билан айтганда юрак қон –томир касалликлари билан боғлиқ касалликка учраган беморнинг оёқ ёнбош артериясида юқори технологик стендлаш амалиётини мустақил ўтказишди.

    — Бемор филиалимизга келганида, аҳволи унча яхши эмас эди. Мутахассисларимиз томонидан дастлаб УТ текшируви ўтказилиб, унинг ўнг сон соҳа артериясида 50 фоизли стеноз, чап ёнбош сон соҳаси артериясида 64 фоизли стеноз ҳолати аниқланди. Юракни чапга силжиш ҳолати кузатилди. Юрак ритм синус мароми 64 тани ташкил этиб, миокардда дистрофик ўзгариш каби ҳолатлар кузатилди. Ангиография текширишлар жараёнида чап оёқ ёнбош артериясини тўлиқ бекилиши яъни окклюзия ҳолати аниқланди. Мутахассисларимиз зудлик билан уни янгитдан иш бошлаган янги бўлимимиз эндоваскуляр хирургия бўлимига ўтказишиб, чап оёқ ёнбош артериясини реканлаш ва стентлаш амалиётини ўтказишди.

    Ҳозир беморнинг аҳволи анча яхши, юрак уришлари маромида, ўзини енгил ва хотиржам ҳис қиляпти, – дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиали директори Шуҳрат Ҳусанов.

    Бундан ташқари улар, узоқ йиллардан буён юрак қон-томир касалликлари билан касалланиб, даво тополмаётган беморда ҳам қатор текширувларни ўтказишди. Ва натижада юрак ичида электрофизиологик текширув ўтказилиб, юракни тўсатдан уриб кетишига сабаб бўлувчи омилларни топди. Унда АВ тугунли рецирок тахикардия ва бошқа касалликлар борлиги аниқланди ва тезда мутахассислар томонидан аниқ ташхис қўйилиб, юқори технологик Радио частотали абляция амалиёти ўтказилди.

    Натижада бемор соғлиги яхшиланди, кўп йиллардан буён соғлигига хавф солиб келган хавфли касалликдан фориғ бўлди.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates