Сирдарёлик пудратчи “Cobalt” билан тақдирланди

    Шунингдек, 10 га яқин илғор пудратчиларга қимматбаҳо совғалар берилди.

    Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган “Bek cluster” кўп тармоқли кластерида пахта йиғим-терими жадал давом эттирилмоқда, дея хабар берди "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси ахборот хизмати.

    Мирзаобод туманида деҳқончилик қилишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ер ости сувлари сатҳи юқори бўлиб, экин ерлари кучли шўрланган. Шу боис ҳосилдорлиги паст. Кластер ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида сўнгги 3-4 йилда ирригация ва мелиорация тадбирларини сифатли бажариш пайидан бўлди. Натижада тупроқ унумдорлиги ортиб, пахта ҳосилдорлиги ҳам кўтарилмоқда.

    Дарҳақиқат, “Bek cluster” томонидан жорий йилда 7500 гектар майдонда ғўза парваришланиб, мўл ҳосил яратилди. Натижада 200 дан ортиқ оилавий пудратлар бирин-кетин зафар маррасига етиб келишмоқда.

    Кластер томонидан жорий мавсумда шартномавий режани биринчи бўлиб бажарган оилавий пудрат бошлиғи Баҳром Хўжанов “Cobalt” автомобили билан тақдирланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates