баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Сирдарёлик йигит-қизларнинг интилиши қўллаб-қувватланмоқда

    Юртимизда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда дастурлаш соҳасини чуқур эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгайиб, мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқларига, хонадонларга кириб бормоқда.

    Сирдарё вилоятида ҳам ахборот технологиялари ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, меҳнат бозоридаги малакали IT мутахассисларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича муайян ишлар бажарилди. Биринчилардан бўлиб  190 та мактабгача ва 315 та умумтаълим объектида тўлиқ оптик толали алоқа линиялари тортилди ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

    Жумладан, яқинда Гулистон туманидаги 27-мактабнинг информатика хонаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан замонавий компьютер жиҳозлари ва ўқув мебеллари билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди.

    Бундан ташқари, Гулистон шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг филиали ташкил этилиб, маҳаллий ёшлар, тадбиркорлар, янги ҳунар ўрганиш истагидаги фуқаролар учун кенг имкониятлар очилди. Бу ерда ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатадиган 15 дан ортиқ корхонани жойлаштириш билан юздан ортиқ иш ўрни яратилди.

    Гулистон шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаб ташкил этилгани ҳам дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар учун айни муддао бўлди. Жорий ўқув йили учун мазкур мактабнинг 7-синфига 61 нафар ўқувчи қабул қилинди. Бу йил 5 та, келгуси йили 3 та, 2023 йилда 2 та ана шундай ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши кўзда тутилган.

    Аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмасини ошириш борасидаги ишлар доирасида Сирдарё вилоятида жами 11 та рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилди. Айни пайтда уларда 24 нафар ўқитувчи-тренер фаолият юритмоқда. Ушбу марказларда компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, веб ва мобиль иловалар яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича бу йил 1 минг 458 нафар тингловчи жалб қилинган. 1 минг 770 нафар юртдошимиз ахборот-коммуникация технологияларининг тегишли йўналишларини тамомлаб, муайян кўникмага эга бўлган.

    Аҳолининг ахборот технологияларига қизиқишини ошириш ва қўллаб-қувватлашда Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ўтказилган турли тадбирларнинг ҳам ўрни бўлакча бўляпти. Ушбу йиғинларга беш мингдан ортиқ ёш жалб қилиниб, IT соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар билан таништирилди.

    Мамлакатимизда барча соҳаларда кечаётган рақамлаштириш жараёни ахборот технологияларининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тобора оширмоқда. Юртдошларимиз тараққиётнинг шиддатига мутаносиб тарзда янги технологияларни изчиллик билан эгаллашга интилмоқда. Эътиборлиси, бу интилишни рўёбга чиқариш учун мамлакатимизда имконият ҳам, шароит ҳам етарли. 

    No date selected
    December 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates