«Нарсангизни унутиб қолдирибсиз»

    Яшил сайёра 21 сентябр 2020 352

    Таиланддаги машҳур Кхауяй миллий истироҳат боғи сайёҳларнинг уйларига улар ўзларидан кейин қолдирган чиқиндиларини почта орқали юборади.

    Бу ҳақда мамлакат атроф-муҳит вазири Варавут Силпа-Арча эълон қилди. Энди истироҳат боғига кирувчилар ўзларининг яшаш манзилини кўрсатишлари керак бўлади. Ундан ташқари, ҳуқуқбузарлар ҳақида полицияни ҳам огоҳлантириб қўяди.

    Вазир Силпа-Арча ўзининг Facebook даги аккаунтига жўнатишга тайёрланган чиқиндиларнинг суратини жойлаштирган. Пластик идишлар, бонкалар ва чипсдан бўшаган ўрам қоғозлари билан бирга «Сиз бу нарсаларни Кхауяй истироҳат боғида унутибсиз» деган ёзув битилган қоғозни ҳам жойлаштиради. Вазир шунингдек, истироҳат боғини ифлослантирганлар учун беш йилгача қамоқ жазоси ёки йирик миқдордаги жарима ҳам қўлланилиши мумкинлигини эслатган.

    Миллий истироҳат боғи маъмуриятининг изоҳига қараганда, қолдирилган чиқиндилар ҳайвонлар учун жуда хавфли, чунки улар чиқиндиларни еб, нобуд ҳам бўлиши мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates