Сиз вакцина олдингизми?

    Фарғона вилоятида 2 418 520 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши кўзда тутилган. Бугунги кунда бир марта бўлса ҳам вакцина олган аҳоли ҳудуддаги жами эмланувчиларнинг 40 фоизини ташкил қилмоқда.

    Вилоят ҳудуди бўйлаб бир кунда 18 495 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. 13 сентябрь куни АҚШ ҳукумати томонидан COVAX глобал воситаси орқали беғараз кўмак сифатида Ўзбекистонга коронавирусга қарши 1,2 млн. дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган. Вилоят аҳолисини 1- ва 2-босқичларда эмлаш учун 135 720 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси ажратилди. Шундан аҳолини биринчи босқичда эмлаш учун 67 860 доза вилоят омборига олиб келинди. Вакцина 17 сентябрдан бошлаб ҳудудлар бўйича тарқатилди. 20 сентябрь кунидан бошлаб вилоятимиздаги 4-5 ёшдаги болаларни полиомиелитга қарши эмлаш жараёнига ҳам киришилди. Бу жараёнда вилоятимиздаги 120 минг 400 нафар болалар қамраб олинади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига кўра, қўшни Афғонистон ва Тожикистон Республикасида жорий йил сентябрь ойида 31 та ҳолатда полиомиелит вирусининг 2-типи аниқланган. Шу боис COVID-19 пандемияси даври бўлишига қарамасдан, ёввойи полиовируснинг кириб келиш ва тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    — ИПВ вакцинаси билан полиомиелитга қарши эмлаш 20 сентябрдан 30 сентябрга қадар ўтказилади, — дейди вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Анваржон Ярулин. — Айни кунда эҳтиёжга яраша вакцина, шприцлар тақсимланиб, эмлаш пуктларига етказиб берилди. Болаларни полиомиелитга қарши эмлашдан олдин албатта врач кўриги ташкил этиляпти. Эмлашдан кейин 3 кун давомида патронаж кузатувида бўлади. Бундан ташқари, профилактик эмлашнинг болалар саломатлигида тутган ўрни ва аҳамияти юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

    Расулжон КАМОЛОВ,

    “Янги Ўзбекстон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates