«SkyUp Airlines» авиакомпанияси Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи

    Туризм 7 октябр 2020 540

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Украина Маданият вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги ўртасида видеоконференция ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси ва Украинанинг «SkyUp Airlines» авиакомпанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

    Онлайн мулоқот доирасида томонлар COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига таъсирини юмшатиш бўйича ўзаро тажриба алмашишди ва халқаро сайёҳлик қатновларини тиклаш бўйича устувор чора-тадбирларни муҳокама қилишди. Жумладан, Қўмита томонидан санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизими - «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED», янги сайёҳлик объектлари ҳамда Украина бозори учун истиқболли йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, «SkyUp Airlines» вакиллари икки мамлакат минтақалари ўртасидаги қатновлар сонини босқичма-босқич кенгайтириш билан Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалари ҳақида сўз юритишди. Онлайн мулоқот якунига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Украина ўртасида сайёҳлик оқимини тиклаш ҳамда туристик маҳсулотларни тарғиб қилишга қаратилган қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга келишиб олди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates