Словакия темир йўллари вакили Ян Бачекнинг маълум қилишича, бугун Рожнява яқинида иккита тезюрар поезд, R 913 ва R 914 GEMERAN тўқнашиб кетган.
Тўқнашув йўл кесишмасида – битта йўлга ўтишда содир бўлди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Ҳозирги вақтда йўловчилар ва ходимларимизни қутқариш ва эвакуация қилиш устувор вазифадир”, деди у.
Словакия қутқарув хизматлари воқеа жойига вертолёт ва бешта тез ёрдам машинаси юборилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар берди report.az.









