Смартфон батареяси нима учун тез ишдан чиқади?

    “Ўртача 500 марта қувватлантирилгандан сўнг смартфон батареяси ўз кучининг 20 фоизини йўқотади ва тахминан 2500 марта қувватлантирилгандан кейин яроқсиз ҳолга келади. Бу “деградация жараёни” дейилади.

    Смартфондан фойдаланишни бошлаганингиздан тахминан бир ярим йил ўтгач 45-50 фоиз ҳолларда у билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Қурилма батареяси тез орада ишдан чиқиши ва уни алмаштириш зарурати юзага келишини қандай тушуниш мумкин? Mail.ru Groupнинг стратегия ва медиа-лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича директори Дмитрий Рябинин смартфон “Ўртача 500 марта қувватлантирилгандан сўнг смартфон батареяси ўз кучининг 20 фоизини йўқотади ва тахминан 2500 марта қувватлантирилгандан кейин яроқсиз ҳолга келади. Бу “деградация жараёни” дейилади. Бу ҳақда “Российская газета” ёзади.

    Смартфон сотиб олинганидан кейин камида 18 ой давомида унинг батареяси сезилар-сезилмас ишдан чиқа бошлайди. Ваҳоланки, ишлаб чиқарувчилар одатда икки йил давомида аккумуляторнинг яхши ишлашига кафолат берган бўлишади.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, батареянинг ўз хусусиятларини йўқотишини кўрсатадиган бир нечта белгилар мавжуд. Бунга қувватнинг тез тугаши ёки тўлиқ қувватлаш имконияти йўқлиги, батареянинг узоқ вақт ишлатилмагани сабаб бўлади. Шунингдек, у нотўғри шароитларда ишлатилган бўлса ҳам муаммолар юзага келади. Смартфондан фойдаланаётганда батареяси тезда ишдан чиқмаслиги учун ортиқча энергия сарфлайдиган фон дастурларига эътибор қаратишингиз ҳам мақсадга мувофиқ.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates