Смартфон орқали бошқариш мумкин бўлган роботлар яратилди

    Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи робототехник ва ахборот технологиялари муҳандиси Дилшодбек Шуҳратов инсонларга кўмаклашиши мумкин бўлган роботларнинг илк прототипини яратди.

    Ушбу роботлар тез ва осон ҳаракатланиши билан аввалги авлод техникалардан катта фарқ қилмоқда. Роботларнинг бири инсонлар юролмайдиган баландлик ёки бошқа ноқулай жойларда юриши, керакли нарсани ва буюмни олиб келиши ёки олиб бориб жойлаштириши мумкин.

    Яна бир прототип эса кичик ҳажмли бўлиб, янада тез ҳаракатланади. Ёпиқ, кичик, таъбир жоиз бўлса, шубҳали жойларни олдиндан кўздан кечиришда таасвирлар орқали ёрдамлаша олади.

    Унда ультрабинафша нурларини аниқлаш мосламаси ҳам ўрнатилган. Ҳар иккала роботларни смартфонлар орқали бошқариш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates