Смартфонни бармоқлар ёрдамида қувватлантирадиган пластир

    Бармоқларга қотирилиб, нам қўлдан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи эгилувчан кичик пластир ишлаб чиқилди, деб ёзади hi-tech.mail.ru.

    Калифорния университети ихтирочиларининг таъкидлашича, янги қурилма инсондан ажраладиган терни йиғишга ва ундан электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятига эга.

    Қурилманинг хомаки нусхаси яратилган, бироқ у ҳозирча фақат кам миқдорда энергия йиғмоқда. Смартфонни қувватлантириш учун пластирни қўлда уч ҳафтага яқин тақиб юришга тўғри келади. Тасма бармоқда 10 соат тақиб юрилса, қўл соатлари 24 соат ишлаши учун етадиган энергия ҳосил бўлади. Гап фақат битта бармоқдаги пластир ҳақида кетяпти. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, қурилма бошқа бармоқларга ҳам уланса, энергия миқдори ўн бараварга ортади.

    Олимлар келажакда мазкур қурилманинг имкониятларини яхшилашга умид қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates