Соатига 600 километр тезликда ҳаракатлана оладиган поезд

    Хитойда CRRC Corporation компанияси томонидан соатига 600 километр тезликкача, электромагнит тўлқинида ҳаракатланадиган поезд ишлаб чиқарилди, деб ёзади techcult.ru.

    Пекин билан Шанхай шаҳарлари орасидаги масофа 1200 километрни ташкил этади. Мазкур поезд бекатларга тўхтаб ўтиш билан мазкур масофани 3 соатда босиб ўтиши мумкин. Таққослаш учун: мазкур йўналиш бўйлаб учадиган самолёт ушбу масофни босиб ўтиш учун 2 соат 5 дақиқа, автомобиль эса 12 соат вақт сарфлайди. Поезд 2 — 10 вагондан иборат бўлиши, юзга яқин йўловчини ташиши мўлжалланмоқда.

    Хитойнинг Global Times нашрининг маълумотларига кўра, поезд шундай тормоз тизими билан таъминланганки, бу унга 10 километр масофа ичида тўлиқ тўхташ имконини беради. Амалдаги Шанхай шаҳридаги электромагнит тўлқинда ҳаракатланадиган тезюрар поезди учун 16 километр масофа талаб этилади.

    Рекорд тезликка қарамай, CRRC поездларининг тижорий самарадорлиги исботланиши керак. Мисол учун, 2004 йилда Шанхай марказидан халқаро аэропортгача бўлган масофада — 30 километрли трассани қуриш учун 1,14 миллиард доллар маблағ сарфланган. Қолаверса, уни фаолиятини таъминлаб туриш учун ҳар йили 100 миллион доллар маблағ сарфланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates