“Сўғдиёна” кейинги босқичда

    Жамоа навбатдаги ўйинларни қайси клублар билан ўтказиши мумкин?

    Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ОФК кубоги доирасида бир ўйиндан иборат плей-офф баҳси бўлиб ўтди. Унда Хўжанднинг “Хўжанд” ва Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоалари учрашди. Ўйиннинг 13 ва 21-дақиқаларида Жасур Ҳасанов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди. 29-дақиқада Шохрух Норхонов ҳисобни йириклаштирди – 0:3.

    Иккинчи бўлим якунида эса, Жавоҳир Қаҳрамонов тўртинчи гол муаллифи бўлди. Шу тариқа, “Сўғдиёна” кейинги босқичга чиқди.

    Жиззахликлар навбатдаги босқич – ҳудудлараро плей-офф ярим финалида Ҳонконгнинг “Истерн” клуби билан баҳслашади. Бу ўйин 6 сентябрь куни Жиззахда ўтказилади.

    Агар “Сўғдиёна” “Истерн”ни енгса, ярим финал – ҳудудлараро плей-офф финалида Малайзиянинг “Куала Лумпур” ва Индонезиянинг “Макассар” жамолари ўртасидаги ўйин ғолиби билан учрашади. Бу ўйин ҳам Жиззахда, 5 октябрь куни ўтказилиши мумкин.

    Жиззахликлар бу тўсиқдан ҳам ўта олса, ОФК Кубоги финалига чиқади ва Ғарбий ҳудуд ғолибига рўбарў келади. Ғарбий ҳудудда “Ал-Арабий” (Кувайт), “Ас-Сиб” (Уммон), “Ист Риффа” (Баҳрайн) ва “Ар-Риффа” (Баҳрайн) финалга чиқиш учун ўзаро кураш олиб бормоқда.

    Ҳозирча финал ўйиннинг санаси ва қаерда ўтказилиши маълум эмас.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates