Сайт тест режимида ишламоқда
  • 11411.48 сум
  • 145.97 сум
  • 10173.38 сум

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича нотўғри ахборот тарқатмоқдами?

Ижтимоий ҳаёт 27 июн 2020 407

Бухоро давлат университети жиддий эътироз билан чиқди.

Бухоро давлат университети Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ССВ матбуот котиби” номли, https://t.me/ssvmatbuotkotibi ҳаволаси орқали фаолият кўрсатувчи телеграм каналида 27 июнь куни соат 18:54 да жойлаштирилган “Хонқада яшовчи фуқаро ва унинг 7 нафар оила аъзосида коронавирус аниқланди” мавзули хабарига нисбатан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур хабарда республикамизда 26 июнь куни аҳоли ўртасида аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақида маълумот бериш асносида “Бухоро давлат университети магистри М.Х.да (афғонистонлик)” коронавирус тасдиқланганлиги билдириб ўтилган.

Бухоро давлат университети талабалари сафида афғонистонликлар ҳам, М.Х. тахаллусли магистрант ҳам таҳсил олмаслигини маълум қиламиз. Телеграм каналида келтирилган ушбу хабарни тўғрилаш мақсадида тезкорлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилинди. Афсуски, вазирликнинг асосий рақами бўлган 71 2411468, 7/24 тартибида ишлаши лозимлигига қарамасдан фақатгина душанба-жума кунлари маълум вақт оралиғида ишлаши кўрсатиб қўйилган 71 2394795 ҳамда матбуот котибининг 71 2411640 рақамларига ҳеч ким жавоб бермади. Матбуот котибига Фейсбук орқали мурожаат йўллаш имконияти кўрилганида эса, саҳифада охирги хабар 9 март кунига оид эканлиги, ундан умуман фойдаланилмаслиги маълум бўлди.

Бухоро давлат университети Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан телеграм каналида келтирилган маълумотни қайси манбадан олганлиги, нотўғри маълумотни нега тарқатганлиги борасида изоҳ кутиб қолади.

Биз ҳозирги пандемия шароитида ҳар қандай инсон ўзи билмаган ҳолда вирусни юқтириб олмаслигига кафолат бера олмаслигини яхши билган ҳолда, бериладиган маълумотларни текшириб, манбаасини аниқ билиб халққа тўғри ахборот бериши тарафдоримиз.

Бухоро давлат университети Матбуот хизмати

No date selected
July 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates