Соҳил волейболи: вакилларимиз Марказий Осиё 1-чемпионатида муносиб қатнашди

    Жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон волейбол терма жамоалари турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида иштирок етиш орқали қитъа тизимида рейтинг баллари йиғиб боришади. Бунинг учун вакилларимиздан имкон қадар ҳар бир ёш тоифасидаги мусобақада максимал ижобий натижа қайд етиши, ҳеч бўлмаганда халқаро турнирларни ўтказиб юбормаслик талаб қилинади.

    Шу мақсадда эркаклар ва аёллар терма жамоамиз Шри-Ланканинг Негомбо шаҳрида ўз якунига етган соҳил волейболи бўйича Марказий Осиё чемпионатида иштирок этишди.

    Ўзбекистон волейбол федерациясининг хабар беришича, қитъа миқёсида илк маротаба ўтказилган ушбу мусобақада иштирок этган волейболчиларимиз муросасиз беллашувлар натижасида 20 дан ошиқ жамоалар орасида қизларимиз 7-ўринни, ўғил болалар эса 8-ўринни эгаллади. Бу эса волейболчиларимиз учун йилнинг илк халқаро старти анчайин муваффақиятли бошлаганидан дарак беради.

    Чемпионат доирасида ташкил этилган ўқув-семинарда ўзбекистонлик ёш волейболчилар Санжар Aхтамов ва Нодира Султанбоевалар ҳам қатнашди. Якунда улар соҳил волейболи бўйича тренерлик сертификатларини ҳам қўлга киритди.

    Мамлакатимиз соҳил волейболчилари режага кўра, энди май-июн ойларида Aндижон ва Навоий шаҳарларида бўладиган халқаро мутахассислар иштирокидаги ўқув-йиғинларда қатнашиши белгиланган. Aйнан ушбу машғулотлар натижасида жамоа июн ойида Таиландда ўтказиладиган навбатдаги чемпионатга пухта тайёргарлик кўради.