Солижон ШАРИПОВ: хорижлик дўстларимиз Ўзбекистон халқининг дунёқараши ўзгаргани ҳақида гапиради

    Бир-неча кун Ўзбекистонда бўлиб, кейинги йиллардаги ўзгаришларни ўз кўзи билан кўрган Россия Федерацияси қаҳрамони, космонавт, Солижон Шарипов шундай деди:

    – Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бўлди. Буни фақат мен эмас, ҳамкасбларим ҳам эътироф этмоқда. Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга келиб кетган хорижлик дўстларимиз билан ҳам кўп гаплашиб тураман. Улар мамлакатда қурилаётган маҳобатли бинолар, уйлар, ободонлик ишлари ҳақида гапириб, Ўзбекистон халқининг дунёқараши ўзгаргани, ҳаётга қарашлари янгича кўриниш тус олгани ҳақида гапиради. Биламиз, буларнинг ҳаммаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг одилона, узоқни кўзлаб юритаётган сиёсати самарасида амалга ошяпти. Сирдарё, Жиззахдаги ўзгаришларни, бу ердаги миллий либосдаги қизлар, онахонларни кўриб, ўзбек ашулаларини тинглаб, рақсларини томоша қилиб болалигим ёдимга тушди, ўзимни худди қадрдон уйимдагидек ҳис қилдим.