Солиқ соҳасини рақамлаштиришда янги келишувга эришилди

    Рақамлаштириш 22 сентябр 2021 1944

    Куни кеча Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳамда Россия Федерацияси солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров ўртасидаги учрашувда ҳам соҳани рақамлаштиришга қаратилган ишлар батафсил муҳокама этилди. 

    Жумладан, онлайн касса техникалари ва электрон чеклар таҳлилий тизимини ишга тушириш, тизим чакана савдо объектларининг онлайн назорат-касса техникалари билан қамраб олиш даражасини баҳолаш, товарлар ва хизматлар реализацияси таркиби ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда олиш имконини яратиш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.

    Шунингдек, йирик ҳажмли маълумотларни қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш учун шу йил октябрь ойида бир гуруҳ дастурчилар ва маълумотлар базаси администраторларини Москва шаҳрига юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates