Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди

    Бизнес 9 январ 2021 1390

    Ҳукумат қарори (1-сон, 07.01.2021 й.) билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Низомга мувофиқ, солиқ органлари қуйидаги солиқ текширувларини ўтказади:
    ● камерал солиқ текшируви;
    ● сайёр солиқ текшируви;
    ● солиқ аудити.

    Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
    солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи бўлганида;
    тақдим қилинган солиқ ҳисоботида тафовут ёки хатолар аниқланганида.

    Мазкур текширув солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида, 60 кундан ошмаган муддатда ўтказилади.

    Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича 2 кунда солиқ тўловчига талабнома юборилади. Солиқ тўловчи 10 кунда камчиликларни бартараф қилиб тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига бериши керак.

    Сайёр солиқ текшируви 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

    ОАВда солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар эълон қилинса, сайёр солиқ текшируви учун асос бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сайёр солиқ текширувини ўтказишнинг яна 5 та асоси мавжуд.

    Сайёр солиқ текширувида ҳужжатлар ва буюмларни тунги вақтларда (23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

    Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:
    солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган;
    камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаса;
    ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларда;
    солиқ тўловчиларнинг жиноий ишлар бўйича молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилиниш доирасида;
    фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates