Солиқ тизими: имтёзлар корхоналарга нима бермоқда?

    Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлр тўғрисида”ги фармонида тадбиркорлик субъектларига солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқини бериш белгиланган.

    Мазкур фармон ижросини Тошкент вилояти мисолида таҳлил қилиб кўрайлик. Ўтган вақт давомида вилоят солиқ органларига солиқ тўловларини узайтириш юзасидан 328 та ариза келиб тушди. Ушбу мурожаатлар асосида 27,1 млрд. сўмлик солиқ тўловларининг муддати кечиктирилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ҳамда сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослашган “Юқоричирчиқ Агросервис” МЧЖга 89 млн. сўм миқдорида солиқ имтиёзи қўлланилди.

    Корхона пандемия шароитида қийинчиликка дуч келишига қарамай, фаолиятини давом эттирди. Қўлланилган солиқ имтиёзи натижасида корхона ҳисоб рақамида қолган маблағлар ҳисобидан ходимларнинг ойлик маоши тўлаб берилди.

    Зангиота туманидаги "WORLD CLASS" МЧЖ ҳам карантин даврида иш жараёнини тўхтатмаган корхоналардан биридир. Карантин шароитида 200 нафар ходимдан 60 нафари ишни давом эттирди. Натижада 41 минг АҚШ доллари миқдоридаги хомашё экспорти амалга оширилди ва 320 млн. сўм солиқ маблағлари давлат бюджетига тўланди.

    Бундан ташқари, вилоятда карантин даврида фаолиятини тўхтатган 730 та якка тартибдаги тадбиркорга 351 млн. сўм миқдордаги даромад солиғи ва 146 млн.сўмлик ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар қўлланилди.

    Ҳукуматимиз томонидан бундай солиқ имтиёзлари жорий этилганлиги табиийки, корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва ишчи-ходимларининг ўз вақтида маош олишига ёрдам берди, энг асосийси, экспорт режасининг бажарилишида қўл келиб, мамлакатимизга валюта тушумини таъминлашда кўмак берди

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates