Солиқчи тадбиркорга кўмакчи бўлса...

    Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳи ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан конструктив мулоқотлар ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.

    Ушбу учрашувлар доирасида куни кеча Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев ва қўмита марказий аппарати департамент директорлари Наманган шаҳар ҳокимлигида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари билан юзма-юз мулоқот уюштирди.

    Учрашув аввалида солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмурчилиги самарасини ошириш орқали тадбиркорларга яратилаётган шароитлар, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентабрда қабул қилинган қарорига мувофиқ татбиқ этиладиган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини рўйхатга олишнинг янги тартиблари ҳақида батафсил маълумот берилди. Мутахассислар мазкур тартибларни амалиётга жорий этиш доирасида яратилган дастурий маҳсуллар “Е-ижара”, “Е-актив” интерактив хизматлари ҳамда янгиланган ЭҲФ ва МХИК тизимларининг ишлаш жараёнларини тақдимотлар орқали тушунтиришди.

    Маълумот ўрнида, янги тартибга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражаси ўрганилади. Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқишнинг биринчи босқичида солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади ва натижаларга кўра улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади. ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар 2022 йил 1 январдан “Е-aktiv” ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

    Тадбиркор муаммосини ҳал этишда солиқчи унга кўмакчи бўлса, унинг савдо айланмаси кўпаяди, иш ўринлари ортади, фуқаролар муқим иш билан таъминланади, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалади. Шу нуқтаи назардан ташкил этилган очиқ мулоқотда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Тадбиркорлик фаолияти давомида учраётган муаммолар ўртага ташланди.

    Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлар муаммоларининг ижобий ечими юзасидан аниқ кўрсатма ва амалий ёрдамлар берилди. Уларнинг таклифлари ўрганиб чиқилиши ва қонунчилик доирасида уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича чоралар кўрилиши айтилди.

    Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарилди.

    Орифжон Жўраев,

    Янги Ўзбекистон мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates