Сомонийлар мақбарасининг лойи туя сутига қорилганми?

    Ушбу архитектура ёдгорлиги XI асрдан ортиқ вақт ичида тўлалигича сақланиб қолган обида саналади.

    Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири Исмоил Сомоний мақбараси Бухорода қад ростлаган.

    Мақбара Сомонийлар давлатига асос солган йирик сиёсий арбоб Исмоил Сомоний томонидан 864-868 йилларда бунёд этилган.

    У гумбазсимон шаклида бўлиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилигининг ўзига хос “Чор” услубида қурилган. Ўша даврларда илк бор юқори сифатли пишган ғишт, алебастр қоришмалар ишлатилган.

    Ушбу архитектура ёдгорлиги XI асрдан ортиқ вақт ичида тўлалигича сақланиб қолган обида саналади.

    Айрим ривоятларга кўра, уни қуришда туя сутига қорилган лой ишлатилган. Бошқа афсоналарда айтилишича обида қурилишида қизил хўрознинг қонидан фойдаланилган. Шу сабаб мақбара ғиштлари ҳеч қандай бўёқларсиз ҳам ҳозиргача ўз жозибасини йўқотмаган эмиш.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates