Сўнгги беш йилда уй-жой қурилиши қарийб икки баробар ортган

    Ушбу даврда юртимизда аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминланиш даражаси 15,7 квадрат метрдан 18,2 квадрат метргача ёки 16 фоизга ошди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар самараси бўйича ўтказилган таҳлилга кўра, мамлакатимизда сўнгги беш йилда уй-жой қурилиши қарийб 2 баробар ортиб, аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминланиш даражаси аввалги 15,7 квадрат метрдан 18,2 квадрат метргача ёки 16 фоизга ошди. 2022 йилда 24,3 мингта, шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивларида 3,5 мингта хонадон фойдаланишга топширилди.

    2022 йилда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ёки сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан 37,6 мингта оилага 8,2 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди. Бу 2021 йилдагига нисбатан 2 маротаба кўп, демакдир. Даромади юқори бўлмаган 16,7 минг оилага 767,4 миллиард сўм миқдорида субсидия берилди.

    Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида 2022 йилда амалга оширилган ишлар:

    - йўл ва муҳандислик инфратузилмалари қурилишига республика бюджетидан 730 миллиард сўм, шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 470 миллиард сўм ажратилди;

    - 282 та тадбиркорлик субъектига банк кредитларини қисман қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан 49,5 миллиард сўмлик компенсация тўланди;

    - 380 та пудрат ташкилотига 724 та кўп қаватли уй-жой қурилиши учун тижорат банклари томонидан 1,6 триллион сўм миқдорида кредит ажратилди;

    - Республика товар хомашё биржасининг алоҳида савдо майдончасида 59,6 минг тонна металл прокати ва 36,4 минг тонна цемент сотилди.

    Шу билан бирга, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини янада ривожлантириш учун масаланинг қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратиш тавсия этилади. Жумладан:

    - аҳолини уй-жой билан таъминлаш даражасини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларни давом эттириш, ипотека бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш;

    - аҳоли ва тадбиркорларнинг таклифлари асосида талаб юқори бўлган ҳудудларда уй-жой қурилиши учун тегишли инфратузилмаларни яратиш;

    - бино ва иншоотлар қурилиши, реконструкцияси ҳамда фойдаланиш даврида энергия самарадорлигини ошириш учун энергия тежовчи “яшил” технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates